Вилоятдаги 30 та маҳаллага марказлашган ичимлик суви етиб бормагани, мавжуд тармоқларнинг 21 фоизи таъмирталаб ҳолатда экани кўрсатиб ўтилди. Канализация билан боғлиқ масалалар юзасидан ҳам мурожаатлар кўп.

Шунинг учун бу йил вилоятда сув тизимини яхшилашга 800 миллиард сўм ажратилди. Мутасаддиларга йил якунигача 130 километр сув ва канализация тармоғи, 11 та сув иншооти қурилишини якунлаб, фойдаланишга топшириш вазифа…

Президент Наманганда йўл, ичимлик суви, уй-жой каби ҳаётий зарур инфратузилмани ривожлантириш ҳам энг долзарб масалалардан эканини таъкидлади.

Уйчи, Учқўрғон ва Норин туманлари аҳолисини вилоят маркази ва бошқа туманлар билан боғловчи асосий йўлдаги тирбандлик қийнаб келаётган эди. Шу боис, 63 миллиард сўм ҳисобига Норин дарёси устидан 480 метр…

Жаҳон банки билан Ўрта шаҳарларни ривожлантириш лойиҳаси доирасида жорий йилда “Фурқат” боғи реконструкция қилиниб, ҳудуди қарийб 2 баробар кенгайтирилади, Чортоқсой бўйлаб 11 километр узунликда пиёдалар ва велосипед эко-йўлаклари қурилади.

Жадал комплекс ривожлантириш дастури доирасида Чортоқсой ва Катта Наманган канали қирғоқларининг 7 километри бетонлаштирилиб, 30 гектар ер фойдали майдонга айлантирилади. Бу ердаги кўп йиллик боғлар билан уйғун ҳолда санаторий типидаги…

Йил бошидан вилоятга 1 миллион 200 минг хорижий, 2 миллион маҳаллий сайёҳ келди, туризм экспорти 200 миллион доллардан ошди.

Бунда ҳар йили анъанавий равишда ўтказиб келинаётган Халқаро гуллар фестивалининг ўрни катта экани таъкидланди. Ҳозир Наманган аэропорти туристлар оқимига кичиклик қилмоқда. 140 миллион доллар инвестиция ҳисобига Наманган аэропорти реконструкция қилинмоқда.…

Бугунги кунда вилоят саноатининг учдан бири, экспортининг ярми тўқимачилик соҳасига тўғри келади.

Наманганлик текстилчилар бренд билан ишлаш бўйича республикада етакчи экан таъкидланди. Инвестиция олиб келиш ва брендлар билан ҳамкорликни кенгайтириш учун бир ойда вилоятда алоҳида лойиҳа офиси очилади. Халқаро сертификат олган текстиль…

Наманганда сўнгги беш йилда 39 минг гектар ер қайта фойдаланишга киритилди.

Президентимиз Тўрақўрғонда томчилаб суғориш орқали 5 минг гектар адир ерларни ўзлаштириш ишлари бошланганини маъқуллади. Ҳозиргача 2 минг гектар ўзлаштирилди, шундан 1,3 минг гектарида боғ ва узумзор ташкил этилди, 4 минг…

Президент Янги Наманганни Чортоқ билан боғловчи йўлдаги 13 километрлик туну-кун ишлайдиган сервис кўчаси билан танишди.

Косонсой, Наманган, Тўрақўрғон, Уйчи ва Янгиқўрғонда яна 8 та шундай кўча барпо этиш режа қилинган. Косонсой маркази, Нориндаги дарё бўйлари, Чустнинг Ғова, Янгиқўрғоннинг Нанай, Попнинг Чодак қишлоқларида Бўстонлиқдан кам бўлмаган…

Наманган вилоятига ташрифи чоғида давлатимиз раҳбари Норин туманидаги Шўрариқ маҳалласида бўлди.

Наманган вилоятига ташрифи чоғида давлатимиз раҳбари Норин туманидаги Шўрариқ маҳалласида бўлди, одамлар билан мулоқот қилиб, турмуш шароитларини яхшилаш бўйича топшириқлар берди.

Barcha huquqlar himoyalangan © 2025 | Sayt yaratuvchisi: Oqilxon Tillaxonov