Уйчи туман ҳокими Музаффар Абдуллаев ташаббуси билан марказий шифохона олдидаги пиёдалар ўтиш йўлагига инновацион чироқ ўрнатилди.
Ушбу чироқнинг афзал томони шундаки, тунда пиёдалар ўтиш йўлагини ёритиб туради ҳамда электр энергияси ўчиб, светофор ишламаган ҳолатларда ҳам қуёш панеллари орқали узлуксиз ёруғлик беради.