Spread the love

23 январь куни АҚШ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотидан (ЖССТ) тўлиқ чиқди. Бу қарор президент Доналд Трамп томонидан бир йил олдин имзоланган ижро фармони асосида амалга оширилди.

Оқ уй ЖССТни COVID-19 пандемияси давридаги фаолияти, шунингдек, шаффофлик ва жавобгарлик етишмаслиги учун танқид қилди. Қарор АҚШнинг глобал соғлиқни сақлаш сиёсатини мустақил юритиш истаги билан изоҳланди.

АҚШ ЖССТнинг энг йирик молиявий ҳиссадорларидан бири бўлгани учун бу қарор халқаро соғлиқни сақлаш тизимига сезиларли таъсир кўрсатиши мумкин.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Barcha huquqlar himoyalangan © 2025 | Sayt yaratuvchisi: Oqilxon Tillaxonov