Наманган заминида камол топган Толиббой Йўлдошев халқаро спорт майдонида юксак натижа қайд этиб, юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилди.
Пара енгил атлетика бўйича эркаклар ўртасида F37 тоифасида ядро улоқтириш баҳсларида иштирок этган ҳамюртимиз 15,79 метр натижа билан кумуш медални қўлга киритди.
Наманганлик спортчининг ушбу ютуғи вилоят аҳли учун фахр, ёшлар учун эса катта ибратдир!
Толиббой Йўлдошевни муносиб натижа билан табриклаймиз ва келгуси мусобақаларда ҳам улкан зафарлар тилаймиз!