Ўзбекистон ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов ва АҚШ Давлат котиби Марко Рубио «Артемида» келишувини имзолади.
Ҳужжат мутахассислар тайёрлаш, космик технологиялар алмашиш, Ой ва Марсни тадқиқ этишни назарда тутади.
Ўзбекистон космос соҳасида Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар, Қозоғистон ва Хитой билан ҳам ҳамкорлик қилмоқда.