Наманган вилояти фарзанди Бобур Тоштемиров Пара Осиё ўйинларида олтин медални қўлга киритиб, Ўзбекистон делегациясига илк олтин медални тақдим этди!
Пара велотрек бўйича эркаклар ўртасида 3 километр масофага якка таъқиб пойгасининг финал баҳсида иштирок этган ҳамюртимиз кореялик рақибини мағлуб этиб, 3:41.263 натижа билан маррага биринчи бўлиб етиб келди. Ушбу натижа орқали Бобур нафақат олтин медалга сазовор бўлди, балки Пара Осиё ўйинлари рекордини ҳам янгилади.
Мазкур ғалаба Ўзбекистон пара велоспорти тарихидаги муҳим воқеа бўлди. Зеро, бу Пара Осиё ўйинларида ушбу спорт тури бўйича мамлакатимиз спортчилари қўлга киритган илк олтин медалдир.