Spread the love

Латвиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси Яунземс Гирц Наманган вилоятига ташриф буюрди.

Меҳмонни вилоят ҳокимининг ўринбосари Х. Ахунбабаев қабул қилди. Учрашувда Наманган вилоятининг инвестициявий салоҳияти, ташқи савдо алоқаларини кенгайтириш, шунингдек, Латвия билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Мулоқот давомида ҳудуднинг иқтисодий ва туристик имкониятларини халқаро ҳамкорларга кенг танитиш, истиқболли инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда тадбиркорлар ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, Наманган вилоятида соғломлаштириш туризми ва агротуризмни ривожлантириш, ушбу йўналишларга хорижий инвестицияларни жалб этиш ҳамда янги туристик маҳсулотларни шакллантириш имкониятлари юзасидан фикр алмашилди.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Barcha huquqlar himoyalangan © 2025 | Sayt yaratuvchisi: Oqilxon Tillaxonov