Э.Турабоева 1977 йилда Янгиқўрғон туманида туғилган. Маълумоти олий, Наманган давлат университетини она тили ва адабиёти ўқитувчиси мутахассислиги бўйича тамомлаган. Меҳнат фаолиятини талабаликдан сўнг Янгиқўрғондаги 1-сонли умумтаълим мактабида ўқитувчиликдан бошлаб, 23-мактабда директор ўринбосари, 9-мактабда директор, туман мактабгача таълими бўлими мудири, Уйчи тумани МТБ бошлиғи, Янгиқўрғон тумани ММТБ шўъба мудири, янги тайинловга қадар эса Тўрақўрғон тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи бўлиб ишлаган.
Мазкур тайинлов Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг буйруғи билан амалга оширилди.