Наманган вилояти ҳокимининг тегишли қарори билан Пайзиев Хуршидбек Комилжонович вилоят ҳокимлиги муассислигидаги ,,Наманган ҳақиқати» газетаси бош муҳаррири лавозимига тайинланди.
Хуршидбек Пайзиев 1985 йили Наманган вилоятининг Чуст туманида туғилган. НамДУнинг тарих факультети ижтимоий – маданий фаолият йўналишини тамомлаган.
Меҳнат фаолиятини 2003 йилда Наманган шаҳар ҳокимлигининг “Наманган садоси” газетасида мухбир сифатида бошлаб, “Маърифат гулшани” газетасида муҳаррир, ЎзХДП Наманган вилояти Кенгаши ахборот хизмати раҳбари, Наманган вилояти ҳокимининг ахборот-сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси, вилоят ҳокимининг матбуот котиби лавозимларида иш олиб борган.
Тайинловга қадар ижтимоий-сиёсий нашр “Халқ иродаси” журнали бош муҳаррири сифатида ишлаб келаётган эди.