Наманган давлат университети матбуот котиби Комилхўжа Отавалихўжаев ташаббуси билан 2024 йилда бўлиб ўтган 63-Халқаро «Гуллар фестивали»га оид фото ва видеоматериаллар илк бор халқаро очиқ медиа платформаси — «Wikimedia Commons» омборига юкланганди.
Айни вақтда эса 2025 йилда бўлиб ўтадиган 64-Халқаро фестивалга тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Ушбу йилги фестивал ҳам ўз қамрови ва мазмун-моҳияти жиҳатидан янада бойитилиб, бу бутун дунё фойдаланувчилари учун бепул очиқ бўлган тасвир, видео ва бошқа медиафайллар жамланмаси санлаган «Wikimedia Commons» платформасига мунтазам равишда медиафайллар жойлаб борилиши режалаштирилган.