Тоҳиржон Турсунов Наманган вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот котиби этиб тайинланди.
У шу кунга қадар қатор ташкилотларнинг матбуот хизматларида, хусусий ОАВ сайтларида мухбир ва бошловчи, шунингдек, мустақил ижодкор сифатида фаолият юритган.
Янги лавозимида соғлиқни сақлаш тизимидаги жараёнларни кенг ёритиш, аҳоли саломатлиги йўлида амалга оширилаётган ишлар ва халқ мурожаатлари билан ишлашда Тоҳиржон Турсуновга муваффақият тилаймиз!