Наманган шаҳар “Байналминал” МФЙ ҳудудида жойлашган 7-сонли умумий ўрта таълим мактабида ўқувчилар учун янги ва замонавий шароитлар яратилди.
Пудратчи “CHORTOQ BARKAMOL QURILISH TA’MIR SERVIS” МЧЖ томонидан 8 миллиард 990,2 миллион сўм маблағ ҳисобига 990 ўринли қўшимча ўқув биноси қуриб битказилди. Янги бино замонавий талаблар асосида барпо этилиб, ўқувчиларнинг сифатли таълим олиши учун зарур шароитлар яратилди.
Наманган шаҳар ҳокими Аюбхон Камалов шаҳар мактабларида янги ўқув йилига тайёргарлик жараёнларини ўрганиш давомида мазкур таълим муассасасида ҳам бўлиб, янги бинода яратилган шароитлар билан яқиндан танишди.
Ўрганиш ишлари давомида аниқланган камчиликларни бартараф этиш, мавжуд шароитларни янада яхшилаш ҳамда мактабни янги ўқув йилига тўлиқ тайёр ҳолатга келтириш юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берилди.