Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги муносабати билан Наманган шаҳрининг Усмон Носир кўчасида аҳоли учун арзонлаштирилган савдо ярмаркаси ташкил этилди.
Шаҳар ҳокими Аюбхон Камалов ярмаркадаги савдо расталарини кўздан кечириб, маҳсулотлар сифати ва нарх-наволари билан танишди.
Масъулларга аҳоли эҳтиёжи юқори бўлган картошка, пиёз, гўшт, гуруч, ўсимлик ёғи ҳамда байрам дастурхони учун зарур бошқа маҳсулотларни етарли миқдорда етказиб бериш, расталарни мунтазам равишда сифатли маҳсулотлар билан тўлдириб бориш вазифаси топширилди.
Ярмаркада асосий эътибор маҳсулотлар нархининг аҳоли учун мақбул бўлиши, сифат ва санитария талабларига риоя этилиши ҳамда харидорлар учун қулай шароит яратишга қаратилган.