Наманган вилояти Давлатобод туманидаги “Янги Ўзбекистон боғи” амфитеатрида профессионаллар ўртасида қўл жанги бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти кубоги учун халқаро турнирга старт берилди.
Очилиш маросимида Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов, Миллий гвардия қўмондони Баҳодир Тошматов, Халқаро қўл жанги федерацияси президенти Сергей Астахов ҳамда соҳа вакиллари иштирок этди.
Турнирда хорижий давлатлардан ташриф буюрган спортчилар Президент кубоги учун баҳс олиб бормоқда.