Spread the love

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов ҳамда Наманган шаҳар ҳокими Аюбхон Камалов шаҳримизда экспорт фаолиятини амалга ошираётган тадбиркорлар билан учрашиб, уларнинг ишлаб чиқариш жараёни ва мавжуд муаммоларини жойига чиқиб ўрганди.

Ҳар бир корхонада тадбиркорларнинг мурожаатлари батафсил тингланиб, экспорт фаолиятида учраётган тўсиқларни бартараф этиш бўйича аниқ вазифалар белгиланди. Муаммоларни қисқа муддатларда ҳал этиш мақсадида масъул раҳбарлар бириктирилиб, ижроси алоҳида назоратга олинди.

Шунингдек, экспорт фаолиятини энди йўлга қўяётган тадбиркорларга тажрибали экспортёрларни бириктириш, экспорт салоҳияти юқори бўлган корхоналар ўртасида кооперация алоқаларини ривожлантириш ҳамда ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш бўйича тегишли топшириқлар берилди. Мазкур ёндашув экспорт ҳажмини ошириш, янги бозорларни эгаллаш ва маҳаллий тадбиркорликни янада қўллаб-қувватлашга хизмат қилади.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Barcha huquqlar himoyalangan © 2025 | Sayt yaratuvchisi: Oqilxon Tillaxonov