Spread the love

Наманган шаҳридаги ИТ Парк биносида электр таъминоти тизимини рақамлаштиришга қаратилган “AI Rahbar — Markaz elektr ta’minoti boshqaruv paneli” лойиҳаси тақдим этилди.

Мазкур тизим орқали аҳоли мурожаатлари, авариявий ҳолатлар, трансформатор пунктлари, муаммоли тармоқлар ҳамда бригадалар фаолиятини реал вақт режимида таҳлил қилиш имконияти яратилади. Шунингдек, муаммоларни олдиндан аниқлаш, хавф даражасини баҳолаш ва тезкор бошқарув қарорларини қабул қилиш механизмлари йўлга қўйилади.

Лойиҳанинг кейинги босқичларида электр энергиясини самарали тақсимлаш, ортиқча юклама тушаётган трансформаторларни аниқлаш, ASKUE тизимидаги камчиликларни таҳлил қилиш ва қарздорлик кўрсаткичларини мониторинг қилиш каби йўналишларни интеграция қилиш режалаштирилган.

Тақдимот билан танишган Наманган шаҳар ҳокими Аюбхон Камалов тизимни янада такомиллаштириш ва амалиётга жорий этиш бўйича тегишли кўрсатмалар берди.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Barcha huquqlar himoyalangan © 2025 | Sayt yaratuvchisi: Oqilxon Tillaxonov