Spread the love

Наманган шаҳар ҳокими Аюбхон Камалов “Чорсу деҳқон универсал бозори” АЖ фаолияти билан яқиндан танишиб, бозордаги нарх-навонинг барқарорлиги, озиқ-овқат маҳсулотлари заҳиралари ҳамда уларни сақлаш шароитларини ўрганди.

Ўрганишлар давомида аҳолини сифатли ва арзон озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш, қиш ва баҳор мавсумлари учун зарур маҳсулотлар захирасини белгиланган талабларга мувофиқ сақлаш, маҳсулотлар сифати ва санитария ҳолатини доимий назорат қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, кундалик истеъмол учун зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг сунъий равишда оширилишига йўл қўймаслик, бозорда соғлом рақобат муҳитини таъминлаш ҳамда аҳолига қулай ва сифатли хизмат кўрсатишни янада яхшилаш юзасидан масъул мутасаддиларга аниқ топшириқ ва тегишли кўрсатмалар берилди.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Barcha huquqlar himoyalangan © 2025 | Sayt yaratuvchisi: Oqilxon Tillaxonov