Наманган вилоятида рақамлаштириш ва инновацион ривожланиш янги босқичга кўтарилмоқда. Бугун вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Хитойнинг Huawei компанияси Шарқий минтақа менежери Дилимулати Маимати бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Учрашувда таълим соҳасини модернизация қилиш, сунъий интеллект ва “Smart City” лойиҳаларини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Келишувга кўра, Наманган Давлат техника университетида сунъий интеллект лабораторияси ташкил этилади, умумтаълим мактабларида “ақлли синф хоналари” жорий этилади. Шу билан бирга, шаҳар бўйлаб ақлли шаҳар консепсияси босқичма-босқич йўлга қўйилади.
Энг муҳим янгилик — Huawei компаниясининг Наманган вилоятида расмий филиали очилади. Филиал доимий фаолият юритиб, AyTi мутахассислар тайёрлаш ва экспортга йўналтирилган рақамли хизматларни ривожлантиришга ихтисослашади.