Наманган вилоятида ташкил этилган «Сафо такси» МЧЖ хорижий корхонасининг асосий фаолияти электромобиллар орқали йўловчи ташиш хизматларини кўрсатишдан иборат. Лойиҳа доирасида жами 200 дона электромобил олиб келиш режалаштирилган бўлиб, ҳозирги кунда 10 дона «BYD Yuan UP» ва 5 дона «BYD Song Plus» русумидаги автомобиллар хизмат кўрсатишга тайёрланган.
Айни пайтгача лойиҳага 3 миллиард сўмдан ортиқ хорижий инвестиция киритилган. Келгусида яна 185 та электромобил олиб келиниши режалаштирилган. Янги такси хизмати замонавий технологиялар ва видеокузатув тизимлари билан жиҳозланиб, йўловчиларга бизнес-класс даражасидаги қулайликни таъминлайди.
Мазкур лойиҳа доирасида 40 та янги иш ўрни яратилади ҳамда Наманган вилоятида экологик тоза, энергия тежамкор ва барқарор транспорт тизимини ривожлантиришга хизмат қилади.