Музаффар Абдуллаев 1984 йил 5 сентябрда Наманган вилояти Уйчи туманида туғилган. Маълумоти олий, 2006 йили Наманган давлат университети иқтисодиёт факультети, 2009 йили эса магистратурани тамомлаган.
Меҳнат фаолиятини 2007 йили Наманган вилояти молия бошқармасида бошлиқ ёрдамчилигидан бошлаган.
Янги тайинловгача Наманган вилояти иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.