Ўзбекистон терма жамоаси собиқ бош мураббийи Темур Кападзе фаолиятини Наманганнинг “Навбаҳор” клубида давом эттиради. Бу ҳақида клуб матбуот хизмати хабар берди.
Унга кўра, тажрибали мутахассис клуб раҳбарияти билан барча масалаларни муҳокама қилган ҳолда, жамоадаги келгуси режалар ва мақсадлар юзасидан тўлиқ келишувга эришди. Шундан кейин тмонлар ўзаро шартнома имзолаган.