1971 йилда Наманган шаҳрида туғилган Аюбхон Арибжанович 2020 йил декабридан буён Марказий банк раиси ўринбосари сифатида самарали фаолият юритиб келаётган эди.
У аввалроқ Наманган вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари сифатида ишлаб, вилоят иқтисодиёти ва аҳоли фаровонлигини ошириш йўлида амалий ташаббуслари билан самарали фаолият олиб борган.
Самимийлиги, одамийлиги ва қатъий позицияси билан ҳурмат қозонган Аюбхон Арибжанович янги масъулиятли вазифасида ҳам шаҳар тараққиётига муносиб ҳисса қўшишига ишонамиз.