Spread the love

Фаррух Мирзабаев 1987 йил Наманган шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, 2023 йилда Россия Федерацияси Казан Федерал Университетини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 2014 йилда Наманган вилояти ер ресурсларини ва давлат кадастри бошқармаси шаҳар бўлими мутахассиси сифатида бошлаган.

2016 йилдан буён Наманган вилояти ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси Наманган шаҳар бўлими бошлиғи, вилоят қурилиш бош бошқармаси ҳузуридаги «Архитектура режалаштириш бюроси» ДУК топогеодезия бўлими мутахассиси, ушбу ДУК директори каби бир қатор лавозимларда самарали фаолият юритган.

Фаррух Мирзабаев тайинловга қадар Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги Наманган вилояти бошқармаси бошлиғининг ўринбосари — ер ва кадастр назорати шўбаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Наманган шаҳар ҳокимининг тегишли фармойиши билан Фаррух Мирзабаев шаҳар ҳокимининг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига таъйинланди.

Фаррух Мирзабаевга янги бошлаган фаолиятида зафарлар тилаймиз!

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Barcha huquqlar himoyalangan © 2025 | Sayt yaratuvchisi: Oqilxon Tillaxonov