Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов бошчилигида фаол нуронийлар, ҳуқуқни мухофаза этувчи идоралар раҳбарлари Наманган туманида истиқомат қилувчи 108 ёшли Иброҳим ота Ҳўжаевни йўқладилар.
Пиру бадавлат отахон бугунги тинч-осуда ҳаётимизга шукроналар келтириб, юртимизнинг янада гуллаб-яшнаши, тинч-осуда ҳаётимиз бардавом бўлишини сўраб, дуога қўл очдилар.
Самимий суҳбатда Иброҳим ота Янги Ўзбекистон меъмори бўлган муҳтарам Президентимизнинг фидойи меҳнатларини эътироф этиб, Юртбошимизга узоқ умр тилади.