Spread the love

Наманган шаҳар ҳокимлиги томонидан аҳоли мурожаатларини манзилли ҳал этиш мақсадида доимий равишда сайёр қабуллар ташкил этиб келинмоқда. Навбатдаги сайёр қабул “Ғишт кўприк” маҳалласида бўлиб ўтди. Унда Наманган шаҳар ҳокими, Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгаши депутати Аюбхон Камалов 52 нафар фуқаронинг мурожаатини шахсан қабул қилиб, уларнинг муаммо ва таклифларини атрофлича тинглади.

Мурожаатларни ўрганиш якунларига кўра, 27 нафардан зиёд фуқароларнинг масаласи жойнинг ўзида ижобий ҳал этилди. Қолган мурожаатлар эса белгиланган тартибда кўриб чиқиш, ҳуқуқий баҳо бериш ҳамда амалий ечим ишлаб чиқиш учун тегишли масъул ташкилот ва мутасаддиларга йўналтирилди.

Сайёр қабул давомида ҳар бир мурожаат якуний натижага қаратилган ҳолда кўриб чиқилди, фуқароларнинг ижтимоий масалаларини тезкор ва самарали ҳал этиш бўйича аниқ вазифалар белгиланди.

Шунингдек, ҳокимлик томонидан аҳолининг муаммоларини жойига чиқиб ўрганиш ва уларни тизимли равишда бартараф этиш ишлари изчил давом эттирилиши таъкидланди.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Barcha huquqlar himoyalangan © 2025 | Sayt yaratuvchisi: Oqilxon Tillaxonov