Наманган шаҳар ҳокими Аюбхон Камалов Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги маданият ва истироҳат боғида бўлиб, 65-Халқаро Гуллар фестивалига тайёргарлик ишлари ҳамда “Бир ой давомида жамоа томонидан экилган энг кўп гуллар” номинацияси бўйича рекорд натижани қайд этиш юзасидан олиб борилаётган ишлар билан танишди.
Ўрганиш давомида боғ ҳудудида гулларни экиш, ландшафт безакларини яратиш ва фестивал меҳмонлари учун қулай ҳамда жозибадор муҳит шакллантириш ишлари кўздан кечирилди.
Шунингдек, куни кеча вилоят раҳбари томонидан ўтказилган ўрганишлар давомида аниқланган камчиликларни бартараф этиш, берилган топшириқлар ижросини сифатли ва ўз вақтида таъминлаш юзасидан зарур чоралар белгиланди. Мутасаддиларга фестивалга қадар барча тайёргарлик ишларини юқори савияда якунлаш, ҳудудни намунали ҳолатга келтириш ҳамда рекорд натижани қайд этиш учун барча имкониятларни сафарбар этиш бўйича топшириқлар берилди.