Spread the love

Элмурод Мирзакамалов 1988 йилда Наманган вилояти, Уйчи туманида туғилган. Маълумоти олий, 2015 йилда  Тошкент Ирригация ва Мелиорация институтини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 2015 йилда Норин-Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармасига қарашли Насос станциялари, энергетика ва алоқа бошқармасида бошлаган. Сўнгра Наманган вилояти ҳокимлигининг Ҳудудларни комплекс ривожлантириш йиғма бошқармасида етакчи мутахассиси сифатида ва яна бир қатор масъул вазифаларда, жумладан, ташкилий – назорат гуруҳи, девонхона, Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўлимида фаолият олиб борган.

Тайинловга қадар Наманган вилояти ҳокимлигининг Мурожаатлар билан ишлаш бўлими бошлиғи вазифасида ишлаб келаётган эди.

Мазкур тайинлов Наманган вилояти ҳокимининг тегишли қарори билан амалга оширилди.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Barcha huquqlar himoyalangan © 2025 | Sayt yaratuvchisi: Oqilxon Tillaxonov