Bo'lim: Namangan

Namangan viloyati yangiliklari

Камалов Аюбхон Арибжанович Наманган шаҳри ҳокими лавозимига тайинланди.

1971 йилда Наманган шаҳрида туғилган Аюбхон Арибжанович 2020 йил декабридан буён Марказий банк раиси ўринбосари сифатида самарали фаолият юритиб келаётган эди. У аввалроқ Наманган вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари сифатида ишлаб,…

Наманганда қалбаки дори воситалари ишлаб чиқарилган цех фош этилди.

Биологик фаол қўшимчалар ишлаб чиқарувчи МЧЖ раҳбари сертификатда кўрсатилган фаолият доирасидан чиқиб, санитария талабларига жавоб бермайдиган жойда қалбаки дорилар тайёрлагани фош бўлган. Тадбирда умумий қиймати 30 миллиард сўмдан ортиқ дори…

«Навбаҳор» футбол мактаби 3 йилга Нидерландиянинг «Аякс» футбол академияси бошқарувига берилади.

Ушбу академиянинг 11 нафар мураббий, скаут ва методистлари Наманганга олиб келинади. Президент келажакда бу академияда дунёнинг «топ» клубларида ўйнайдиган, жаҳон чемпионатларида ўз маҳоратини намоён қиладиган кўплаб футболчилар етишиб чиқишига ишонч…

Яқинда Наманган аҳолиси бир миллионли шаҳарга айланади. Бу шароитда боғчаларни кўпайтириш жуда долзарб экани таъкидланди.

Бу борада тадбиркорларга бир қатор енгилликлар эълон қилинган эди. Улардан унумли фойдаланиб, Наманган шаҳрида бу йил 5 минг, кейинги йил 15 минг ўринли боғча ташкил қилиш муҳимлиги таъкидланди. Намангандаги 49…

Вилоятдаги 30 та маҳаллага марказлашган ичимлик суви етиб бормагани, мавжуд тармоқларнинг 21 фоизи таъмирталаб ҳолатда экани кўрсатиб ўтилди. Канализация билан боғлиқ масалалар юзасидан ҳам мурожаатлар кўп.

Шунинг учун бу йил вилоятда сув тизимини яхшилашга 800 миллиард сўм ажратилди. Мутасаддиларга йил якунигача 130 километр сув ва канализация тармоғи, 11 та сув иншооти қурилишини якунлаб, фойдаланишга топшириш вазифа…

Президент Наманганда йўл, ичимлик суви, уй-жой каби ҳаётий зарур инфратузилмани ривожлантириш ҳам энг долзарб масалалардан эканини таъкидлади.

Уйчи, Учқўрғон ва Норин туманлари аҳолисини вилоят маркази ва бошқа туманлар билан боғловчи асосий йўлдаги тирбандлик қийнаб келаётган эди. Шу боис, 63 миллиард сўм ҳисобига Норин дарёси устидан 480 метр…

Жаҳон банки билан Ўрта шаҳарларни ривожлантириш лойиҳаси доирасида жорий йилда “Фурқат” боғи реконструкция қилиниб, ҳудуди қарийб 2 баробар кенгайтирилади, Чортоқсой бўйлаб 11 километр узунликда пиёдалар ва велосипед эко-йўлаклари қурилади.

Жадал комплекс ривожлантириш дастури доирасида Чортоқсой ва Катта Наманган канали қирғоқларининг 7 километри бетонлаштирилиб, 30 гектар ер фойдали майдонга айлантирилади. Бу ердаги кўп йиллик боғлар билан уйғун ҳолда санаторий типидаги…

Barcha huquqlar himoyalangan © 2025 | Sayt yaratuvchisi: Oqilxon Tillaxonov