Наманган шаҳар ҳокимлиги томонидан навбатдаги сайёр қабул Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ Қабулхонаси Наманган шаҳар бўлимида ташкил этилди.
Қабул давомида шаҳар ҳокими, Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгаши депутати Аюбхон Камалов томонидан 54 нафар фуқаронинг мурожаатлари, муаммо ва таклифлари атрофлича тингланди. Мурожаатларнинг 21 таси қабул жараёнининг ўзида тегишли масъуллар иштирокида ижобий ҳал этилди.
Бажарилиши маълум вақт талаб этадиган ҳамда қўшимча ўрганишни тақозо этувчи мурожаатлар эса тегишли ташкилот ва идораларга юборилиб, уларни қонунчилик доирасида кўриб чиқиш ҳамда ижобий ечим топиш юзасидан аниқ вазифалар белгиланди.
Бундай сайёр қабуллар аҳоли билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларни қийнаётган масалаларни жойида ҳал этиш ҳамда давлат органларининг халқ олдидаги масъулиятини янада оширишга хизмат қилмоқда.