Muallif: Adminstrator

Шавкат Мирзиёев Пекиндаги тантанали ҳарбий парадда иштирок этди

Парадда Хитой армиясининг 45 та бўлинмаси иштирок этди. Хитой мудофаа саноати ишлаб чиқарган ракета тизимлари, танклар, авиация техникаси ва учувчисиз учиш аппаратлари намойиш этилди. Тадбирда 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари…

Биржада АИ-80 бензини сотуви тўхтатилди

2025 йилги давлат дастурида белгиланган АИ-80 бензинидан воз кечиш вазифасига мувофиқ, «Ўзбекнефтгаз» 2 сентябрдан эътиборан бу маркали бензинни биржа савдоларига чиқаришни тўхтатди. Компания унинг ўрнига АИ-92 таклифи оширилганини билдирди.

Ташаббусли бюджет жараёнларида ҳамкорлик кучайтирилади

Президент қарорига (ПҚ–264, 29.08.2025) кўра: ➖ қонунчилик палатасида ташаббусли бюджетни мувофиқлаштирувчи комиссия тузилади; ➖ 2026 йилдан депутатлар сайлов округларида ғолиб бўлмаган, аҳоли учун муҳим 2 та лойиҳани танлаб, “Очиқ бюджет”…

Янги қарор: ерости сув иншоотларига сув ҳисоблагич ўрнатиш мажбурий

Ҳукумат қарори билан ерости сув олиш иншоотларини сув ҳисоблаш воситалари билан жиҳозлаш тартиби тасдиқланди. Асосий тартиблар: ▪️ давлат хизмати давлат хизматлари марказлари ёки ЙИДХП орқали кўрсатилади; ▪️ сув ҳисоблагич ўрнатилмаган…

Наманган шаҳар ҳокими 60 минг доллар пора олаётганда қўлга олинди

Ҳокимият органларида коррупцияга қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди. 🔴Хусусан, Наманган шаҳар ҳокими ва пойабзал ишлаб чиқарувчи масъулияти чекланган жамият раҳбари ўзаро тил бириктириб, қурилиш…

#Ҳамдардлик Наманган вилояти жамоатчилиги оғир жудоликка учради. Мустақилликнинг илк йилларида Наманган шаҳар ҳокими вазифасида ишлаган Икромов Акмалхон Икромжон ўғли 76 ёшида оламдан ўтди.

Акмалхон Икромов 1949 йилда Наманган шаҳрида туғилган. 1966-1973 йй. – Ўрта осиё енгил саноат ва туқимачилик институтини имтиёзли битирган ва инженер-механик мутахассислигини эгаллаган. Шундан сўнг узоқ йиллар вилоят маҳаллий саноат…

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўзбекистонлик аёлларни сохта косметологлардан эҳтиёт бўлишга чақирди.

Вазирлик лицензияга эга ва текширилган ташкилотларни танлашни тавсия қилмоқда. Шунингдек, маълум қилинишича, давлат тиббиёт муассасаларида айрим тиббий-косметологик хизматларни кўрсатиш тартибини белгилайдиган ҳамда косметолог-табибларга қўйиладиган талабларни аниқлайдиган Низом ишлаб чиқилган.

Ўзбекистонда мактаб ўқувчиларининг сумкаси неча килограмм бўлиши керак?

Оғир сумка мактаб ўқувчиларининг ўсиши ва ривожланишига жиддий таъсир қилади, деб огоҳлантирди Санэпид қўмитанинг Тошкент шаҳар бошқармаси. Ёшликда узоқ вақт оғир сумка кўтариб юриш сколиозга, умуртқа поғонасининг эгрилигига ва оёқларнинг…

Barcha huquqlar himoyalangan © 2025 | Sayt yaratuvchisi: Oqilxon Tillaxonov