Наманган давлат университетида ташкил этилган “Уч авлод учрашуви” тадбирида Мажбурий ижро бюроси Наманган вилоят бошқармаси бошлиғи Б. Мирзаахмедов, соҳа фахрийси Ш. Жўраев ҳамда талаба ёшлар иштирок этдилар.
Тадбир доирасида дастлаб “Раҳбар ва ёшлар” мавзусида очиқ мулоқот ташкил этилди. Унда ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиб, фикр ва таклифларини билдиришди.
Шундан сўнг соҳа фахрийси Ш. Жўраев ўзининг босиб ўтган ҳаёт йўли, суд-ҳуқуқ тизимидаги кўп йиллик меҳнат фаолияти ва тўплаган тажрибаси билан ўртоқлашди.
Бундай учрашувлар ёшларнинг ҳуқуқий онги ва касбий қизиқишларини оширишда муҳим аҳамият касб этади.