Наманган вилоятида Европа стандартларига мос сунъий интеллект марказини ташкил этиш масаласи муҳокама қилинди. Шу мақсадда UNESCO йўналишлари бўйича профессор Nasiyye Selin Şenocak вилоятга ташриф буюрди ва Шавкатжон Абдураззақов билан учрашув ўтказди. Учрашувда ёшлар салоҳиятини сунъий интеллект соҳасида ривожлантириш, хорижий ҳамкорлар билан қўшма лойиҳаларни йўлга қўйиш ҳамда Европа стандартларига мос марказни айнан Наманганда ташкил этиш масаласи муҳокама қилинди.
Айни пайтда Namangan State Technical Universityда “Сунъий интеллект” илмий лабораториясини ташкил этиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.