Самарқанд шаҳридаги 16 мактабнинг 11-B синф ўқувчиси Дилнура Тоштемирова АҚШда жойлашган Queen’s University of Charlotte университетига бакалавр босқичида таҳсил олиш имкониятини қўлга киритди. У 4 йил давомида ўқиши учун жами 120 000 АҚШ доллари миқдоридаги грант (ҳар йили 30 000 доллар) билан тақдирланди.