Президент раислигида ўтказилган йиғилишда келгуси йилга қўйилган устувор вазифалар маълум қилинди.
Жумладан:
🔸30 трлн сўмлик давлат мулки сотилиб, бюджетга камида 10 трлн сўм тушум таъминланади;
🔸116 та корхонадаги давлат улуши ва 581 та кўчмас мулк объекти сотувга чиқарилади;
🔸6,1 минг гектар ер аукционга қўйилиб, сотиш ҳажми 6 трлн сўмга етказилади;
🔸300 та кон ва майдон ташаббускорларга таклиф этилиб, 500 млрд сўм тушум олинади;
🔸Пахтасаноатнинг сотилмай қолган 131 та активи нархи 50% пасайтирилиб, пулини 3 йил бўлиб тўлаш имконияти билан аукционга чиқарилади;
🔸Бозорларда маҳаллий ҳокимликнинг мажбурий иштироки тўғрисидаги талаб бекор қилинади.