Президент Шавкат Мирзиёев йиғилишда ички ишлар ва миллий гвардия ходимларига тунги хизматининг ҳар соатига базавий ҳисоблашнинг 5 фоизи миқдорида компенсация тўлаш бўйича топшириқ берди.
Профилактика инспектори учун замонавий, халққа ёқадиган кўринишда формани тайёрлаш топширилди. Инспекторларнинг иши рақамлаштирилади, “овозли тушунтириш хати” олиш амалиёти йўлга қўйилади.
Шунингдек, туман ички ишлар тергов бўлимида материалларни кўриб чиқадиган терговга қадар текширув гуруҳлари тузилади. Бундан буён профилактика инспекторига KPI қўйишда протокол тузиш мезон бўлмайди.