Ҳукуматнинг 771-сон қарорига мувофиқ, 2025 йил ҳосилидан биржа орқали сотилган ҳар тонна пахта хомашёсигa 1 млн сўм субсидия берилади.
Низом 2026 йил 1 январгача, спот шартномалари учун — 2026 йил 1 апрелгача амал қилади. Етиштирувчи субсидия учун бир маротаба ариза бериши мумкин.
📲 Ариза “Рақамли қишлоқ хўжалиги” платформасида шахсий кабинет орқали юборилади. Рўйхат ҳар ойнинг 10-санасида Жамғармага юборилади.
🏦 Тижорат банки субсидияни 3 иш кунида етиштирувчининг ҳисобварағига ўтказади.