Бу йил иситиш мавсуми давомида кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 1 миллион сўм миқдорида моддий ёрдам берилади.
Ўтган йили 120 мингта оила 270 минг сўмдан ёрдам олган бўлса, бу йилги сумма 2,5 баравар кўпайтирилди.
Дастурни амалга ошириш учун Давлат бюджетидан жами 1,2 триллион сўм ажратилиши белгиланган.