Spread the love

Шунингдек қўшимча $200 млн маблағ жалб қилиниб, 800 та пахта териш машинаси харид қилинади.

Президент қишлоқ хўжалигини молиялаштириш ва аграр соҳани субсидиялаш режаларини кўриб чиқди. Режага кўра:

🔸2026 йилда агротехника тадбирлари, жумладан плёнка ва эгилувчан қувурлар учун қўшимча 5 трлн сўм ажратилиши кузда тутилган.

🔸Фермерлар орасида “интизомли бўлиш – арзон кредит” модели жорий этилиб, “A” рейтингидаги хўжаликларга кредит ставкаси 2%га, “B” тоифадагиларга 1%га пасайтирилган ҳолда берилиши таклиф қилинди.

🔸Ўз маблағи ҳисобидан буғдой етиштирган фермерларга маҳсулот қийматининг 10%и миқдорида субсидия ажратиш ташаббуси илгари сурилди.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Barcha huquqlar himoyalangan © 2025 | Sayt yaratuvchisi: Oqilxon Tillaxonov