Бунда ҳар йили анъанавий равишда ўтказиб келинаётган Халқаро гуллар фестивалининг ўрни катта экани таъкидланди.
Ҳозир Наманган аэропорти туристлар оқимига кичиклик қилмоқда. 140 миллион доллар инвестиция ҳисобига Наманган аэропорти реконструкция қилинмоқда. Янги терминал ишга тушса, йўловчи ташиш қуввати 2,5 карра ошади.
Шунга мос равишда туризм инфратузилмасини ҳам ривожлантириш кераклиги айтилди.
Лекин Намангандаги энг жозибали ҳудудлардан бири – Чортоқ тумани имкониятлари тўлиқ ишга солинмаяпти. Туристлар учун онлайн маълумот олиш, жойни олдиндан банд қилиш каби оддий хизматлар ҳам йўлга қўйилмаган. Даволанишга келган одамлар вақтини мазмунли ўтказиши, маданий ҳордиқ чиқариши учун етарли шароит яратилмаган.
Чортоқдаги лойиҳалар инфратузилмаси учун 50 миллион доллар ажратилиши айтилди.