Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида Президентимиз Шавкат Мирзиёев халқ таълими ходимлари билан видеоселектор орқали мулоқот қилди. Унда Тўрақўрғон туманидаги 37-умумтаълим мактабининг инглиз тили ўқитувчиси Нодира Набиева ҳам фаол иштирок этди.
Ёш бўлишига қарамасдан катта ютуқларга эришган Набиева талабалик давридан республика олимпиадалари ғолиби, Навоий номидаги стипендия соҳиби бўлган. Унинг 50 га яқин илмий мақолалари 17 давлатнинг халқаро журналларида чоп этилган. Шунингдек, у тайёрлаган қўлланма Германияда электрон китоб сифатида нашр этилган ҳамда АҚШнинг Галлодет университети томонидан 5 минг долларга сотиб олинган.
Н.Набиева 2025 йилда «Энг маънавиятли ёш ўқитувчи» танлови ғолиби бўлиб, 15 миллион сўм билан тақдирланган.
Президент совғаси сифатида иқтидорли муаллима замонавий автомобил билан тақдирланди.