Spread the love

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг  тегишли буйруғи билан Аъзамжон Фарҳоджонович Ботиров Наманган вилояти фтизиатрия ва пульмонология маркази директори этиб тайинланди.

Аъзамжон Ботиров 1975 йилда Наманган вилояти Янгиқўрғон туманида туғилган. Маълумоти олий, Андижон давлат тиббиёт институтини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини  Давлатобод тумани марказий шифохонасида шифокорликдан бошлаган. У турли йилларда 4-бирлашган болалар шифохонаси, Наманган вилояти давлат санитария ва эпидемиология маркази, вилоят болалар силга қарши курашиш санаториясида турли масъул вазифаларда иш олиб борган. 2023-2024 йилларда Тўрақўрғон тумани тиббиёт бирлашмасига раҳбарлик қилган.

Янги тайинловга қадар Наманган вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг тиббий ёрдамни ташкиллаштириш бўйича биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Barcha huquqlar himoyalangan © 2025 | Sayt yaratuvchisi: Oqilxon Tillaxonov