Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли бўйруғи билан Алиёр Валижонович Нуралиев Наманган вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг тиббий ёрдамни ташкиллаштириш бўйича биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Алиёр Нуралиев 1984 йилда Поп туманида туғилган. Маълумоти олий, Андижон давлат тиббиёт институтини тамомлаган.
Меҳнат фаолиятини Поп тиббиёт коллежида махсус фан ўқитувчиси сифатида бошлаган. У турли йилларда Поп тиббиёт коллежи, “Пахтақайнар” қишлоқ шифокорлик пункти, «Амик фарм» МЧЖ, “Мирзаёр омадёр” МЧЖ, Поп тумани тиббиёт бирлашмаси, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасида турли масъул вазифларда ишлаган.
Янги тайинловга қадар Давлат тиббий суғуртаси Наманган ҳудудий бўлинмаси ҳудудий муассасалар билан ишлаш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.