Акмалхон Икромов 1949 йилда Наманган шаҳрида туғилган. 1966-1973 йй. – Ўрта осиё енгил саноат ва туқимачилик институтини имтиёзли битирган ва инженер-механик мутахассислигини эгаллаган. Шундан сўнг узоқ йиллар вилоят маҳаллий саноат бошқармасида турли вазифаларда меҳнат қилди. Косонсой шойи тўқиш фабрикасида филиаллар бўйича директор, Наманган шаҳар ҳалқ истеъмоли моллари заводи директори бўлган.
1992 йилдан 1994 йилгача Наманган шаҳар ҳокими бўлиб ишлаган. 2009 йилдан ҳозирги вақтгача Наманган шаҳридаги “ОЛМОС-ХИМ” МЧЖ кузатув кенгаши раиси сифатида фаолият кўрсатиб келаётган эди.
А.Икромов меҳнат фаолияти давомида маҳаллий саноат ривожига, ҳокимлик даврида эса вилоят марказини ободонлаштиришга катта ҳисса қўшди.