Spread the love

“Педагог кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги президент фармони қабул қилинди.

Фармонга кўра:

Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети негизида Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ташкил этилади.

Университет республикада педагог кадрлар тайёрлаш бўйича етакчи олий таълим ташкилоти этиб белгиланди.

2025/2026 ўқув йилидан:

🔸Университетнинг бошқарув тизими “Янги Ўзбекистон” университети тажрибаси асосида тубдан такомиллаштирилади;

🔸Университетнинг мавжуд 14 та факультети мақбуллаштирилиб, 6 та педагогика олий мактаблари ташкил этилади;

🔸академик фаолият рақамлаштирилган бошқариш тизими (Learning management system) орқали йўлга қўйилади ҳамда “Олий таълим жараёнларини бошқариш” (HEMIS) ахборот тизими билан интеграция қилинади;

🔸Университетнинг бакалавриат таълим йўналишларига 1-курсдан халқаро таълим дастурлари босқичма-босқич жорий этилади.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Barcha huquqlar himoyalangan © 2025 | Sayt yaratuvchisi: Oqilxon Tillaxonov