Вазирлар Маҳкамасининг 2026-йил 28-апрелдаги 208-сонли қарори билан автомототранспорт воситаларини жарима майдончасидан олиб чиқиш учун Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига электрон мурожаат қилиш тартиби белгиланди.
Эндиликда ҳайдовчилар ЯИДХП (my.gov.uz), ДЙҲХХнинг махсус мобил иловаси ёки Давлат хизматлари марказлари орқали мурожаат қилишлари мумкин.
Жараён давомида мурожаат қилувчининг маълумотлари ва транспорт воситасини ушлаб туриш сабаблари бартараф этилганлиги автоматлаштирилган тизим орқали текширилади.
Агар қоидабузарлик бартараф этилган бўлса ёки маъмурий иш бўйича қонуний қарор қабул қилинган бўлса, мурожаатчига 1 иш куни ичида автомобилни жарима майдончасидан олиб чиқишга рухсат берувчи хабарнома юборилади.