Spread the love

 

Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев ҳузуридаги тақдимотда маълум қилинди.

Ҳисоб-китобларга кўра, 2030 йилгача молия маркази:
🔸иқтисодиётга қўшимча $20-25 млрд жалб қилиш,
🔸ЯИМ ўсишига ҳар йили қўшимча 1 фоизгача ҳисса қўшиш,
🔸15 мингтагача янги юқори малакали иш ўрни яратиш,
🔸10 минг нафар мутахассис малакасини оширишга хизмат қилиши мумкин.

Марказ фаолияти учун махсус ҳуқуқий режим жорий этиш кўзда тутилган. Бунда Англия ва Уэльснинг умумий ҳуқуқи марказ тўғрисидаги қонунга зид бўлмаган даражада татбиқ қилинади, марказнинг бошқарув органлари ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қабул қилиш ваколатига эга бўлади, низоларни кўриб чиқишга ихтисослашган Тошкент халқаро тижорат суди ва халқаро арбитраж маркази фаолияти йўлга қўйилади.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Barcha huquqlar himoyalangan © 2025 | Sayt yaratuvchisi: Oqilxon Tillaxonov