2026 йил 1 февралдан Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалардаги касбий ва олий таълим ташкилотлари ўқувчи-талабаларининг тўлов-контракт суммасининг 50 фоизгача қисми давлат томонидан қоплаб берилади. Ёрдам миқдори ижтимоий шартнома шартларининг бажарилишига қараб белгиланади ва бир ўқув йили учун БҲМнинг 50 бараваридан ошмаслиги керак.