3 йил олдин ИИВда ташкил этилган кибержиноятчиликка қарши бошқарманинг иши сезилмаяпти. Ўтган йили пойтахтда 16 мингдан ортиқ кибержиноят, фуқароларга қарийб 2 триллион сўм зарар.
Лекин фош этилиши — 8% ҳам эмас.
Жиноятчилар банк тизимидаги бўшлиқ ва аҳолининг ишонувчанлигидан фойдаланмоқда.
Президент қатъий савол қўйди: “Қани натижа? Ҳимоя тизимлари қачон ишлайди?”