Spread the love

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Финландия Республикаси президенти Александр Стубб билан расмий делегациялар иштирокида музокаралар ўтказди.

Учрашувда икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган қатор муҳим масалалар муҳокама этилди.

➖ Товар айирбошлаш ҳажмини бир неча баробар ошириш, шу жумладан, ўзаро маҳсулот етказиб беришни рағбатлантириш мақсадида Савдони молиялаштириш қўшма жамғармасини ташкил этиш имкониятлари кўриб чиқилди.

➖ Ўзбекистоннинг қишлоқ хўжалиги ва тўқимачилик маҳсулотларини Европа Иттифоқи бозорларига чиқариш учун сертификатлаш лабораторияларини очиш ташаббуслари қўллаб-қувватланди.

➖ Геология ва муҳим материаллар, энергетика, агросаноат, рақамлаштириш, сунъий интеллект, экология, туризм каби соҳаларда кооперацияни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.

➖ 2026 йилда Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилишини ўтказиш ҳамда Ишбилармонлар кенгашини таъсис этиш юзасидан келишувларга эришилди.

➖ Шунингдек, таълим, тиббиёт ва меҳнат миграцияси соҳаларидаги ҳамкорлик масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Учрашув икки томонлама муносабатларни янги босқичга олиб чиқиш ва Финландия билан стратегик шерикликни мустаҳкамлашга қаратилган муҳим қадам бўлди.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Barcha huquqlar himoyalangan © 2025 | Sayt yaratuvchisi: Oqilxon Tillaxonov