Ўзбекистонда бакалавриатга қабул қилиш тартиби янгича шаклда амалга оширилади. Кириш имтиҳонлари 2 бўлимдан иборат бўлади.
🔹 1-бўлим – барча бакалавриат таълим йўналишлари учун мажбурий 3 та фан: она тили, математика ва Ўзбекистон тарихидан тест синовлари.
🔹 2-бўлим – абитуриент танлаган бакалавриат таълим йўналишига мос 2 та фандан тест синовлари ёки таълим йўналишига мос касбий (ижодий) имтиҳонлар.